
Индонезиялик ўқитувчи Деббй Путри мастер-класслар ўтказди
22.12.2025 соат 10:31Илмий фаолият янгиликлариMatbuot27
Каттақўрғон давлат педагогика институти Индонезиялик мутахассис, ўқитувчи Деббй Путри билан ойлик маош (ҳақбай) асосида дарс машғулотларини олиб бориш бўйича шартнома имзолади. Ушбу шартнома доирасида Деббй Путри томонидан Рақамли технологиялар ва иқтисодиёт кафедраси талабалари учун дарс машғулотлари ҳамда мастер-класслар ташкил этилди.
Машғулотлар жараёнида талабалар замонавий билимлар ва халқаро тажрибаларни эгаллаш имкониятига эга бўлдилар. Дарслар интерактив шаклда ўтказилиб, амалий машғулотлар билан бойитилди. Ушбу дарслар талабалар учун келгусидаги таълим жараёни ва касбий фаолиятида муҳим аҳамият касб этади.





