
Талабалар ўртасида шахсий гигиенани тарғиб этиш ишлари кучайтирилмоқда
Каттақўрғон давлат педагогика институтида Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлигининг 2025-йил 1-майдаги топшириғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 30-январдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид Давлат дастурининг 9-банди ижроси доирасида “Тоза қўллар - саломатлик гарови” мавзусида қатор тадбирлар ўтказилди.
Мазкур дастур ижросини таъминлаш мақсадида институтда талабалар иштирокида соғлом муҳитни шакллантириш, гигиена маданиятини ошириш, шахсий гигиена одатларини шакллантириш ва уларга риоя этиш масалаларига бағишланган давра суҳбати ҳамда челленж ташкил этилди.
Тадбир давомида мутахассислар томонидан шахсий гигиенага риоя қилишнинг аҳамияти, юқумли касалликларнинг олдини олишда тоза қўлларнинг ўрни, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича тушунчалар берилди. Шунингдек, талабалар ўртасида гигиена маданиятини мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилди.





