
Ижара хонадонларида яшовчи талабалар ҳолати ўрганилди
Каттақўрғон давлат педагогика институтида талабаларнинг яшаш шароитларини ўрганиш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда Филология ва ижтимоий фанлар факултети декани ўринбосари Ф.Исматов бошчилигида йўналиш тюторлари билан ҳамкорликда ижара хонадонларида яшовчи талабалар ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш давомида талабаларнинг ижара хонадонларидаги яшаш шароитлари, хонадонларнинг санитария-гигиена ҳолати, зарур маиший шароитлар билан таъминланганлиги, хавфсизлик масалалари ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиши ўрганилди.
Шунингдек, талабаларга бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, таълим жараёнига масъулият билан ёндашиш ҳамда турли маънавий-маърифий ва ижтимоий тадбирларда фаол иштирок этиш юзасидан тавсиялар берилди.








