
ПРЕСЕТТ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ ФОРУМДА ИНСТИТУТИМИЗ ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ ИШТИРОК ETDI
Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мамлакатда бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини тайёрлаш (ПРЕСЕТТ) тизимини модернизатсия қилиш ҳамда инглиз тили ўқитувчилари профессионал тармоғини қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ислоҳотларни амалга оширмоқда.
2026-йил 6-7-январ кунлари Британия Кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистонда фаолият юритувчи ҳамда бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини тайёрловчи 50 дан ортиқ давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари вакиллари иштирокида Миллий форум бўлиб ўтди. Форумда ПРЕСЕТТ тизимини модернизатсия қилишнинг устувор йўналишлари, мавжуд муаммо ва қийинчиликлар муҳокама қилинди. Мазкур форумда Каттақўрғон давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари ҳам фаол иштирок этдилар.
Форум доирасида рефлексив амалиёт, инклюзив таълим ҳамда ПРЕСЕТТ амалиётлар ҳамжамияти фаолиятини кучайтиришга қаратилган тренинг машғулотлари ташкил этилди. Шунингдек, иштирокчиларга модул (фан) дастурларини баҳолаш амалиётларига мослаштириш бўйича методик материаллар ва воситалар жамланмаси тақдим этилди ҳамда уларни ўз олий таълим муассасаларида татбиқ этиш ва оммалаштириш белгиланди.







