
Қишки таътилда талабалар ўртасида “Тафаккур синови” онлайн беллашуви ўтказилди
08.01.2026 соат 09:56ЯнгиликларMatbuot27
Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари Рухсора Усмонова ҳамда Бектош Маматов томонидан талабаларнинг қишки таътил даврини мазмунли ташкил этиш мақсадида онлайн танловлар ўтказилди.
Жумладан, кеча тарих йўналишининг 1-босқич талабалари ўртасида талабаларнинг тарихий билимлари ҳамда мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга қаратилган “Тафаккур синови” мантиқий саволлар беллашуви онлайн Зоом платформаси орқали ташкил этилди.
Беллашув якунларига кўра:
– 1-ўрин Т_25_11-гуруҳ талабаси Абдумуминова Лайло,
– 2-ўрин Т_25_11-гуруҳ талабаси Худойбердиев Фахриддин,
– 3-ўрин TK_25_04-гуруҳ талабаси Маманазаров Сардор томонидан қўлга киритилди.







