Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Ҳурматли прокуратура органлари ходимлари!

Ҳурматли прокуратура органлари ходимлари!

08.01.2026 соат 13:16ЯнгиликларMatbuot421 дақиқада ўқилади

Сизларни 8-январ – Прокуратура ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклайман. Қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек тадбиркорлар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишдаги хизматларингиз юртимизда адолат ва ишончни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшмоқда.
Бугун прокуратура органлари нафақат назоратчи, балки қонунбузарликларнинг олдини олувчи, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтирувчи, тадбиркорлик муҳитини қўллаб-қувватловчи муҳим тизим сифатида фаолият юритмоқда. Сизларнинг масъулиятли хизматларингиз юртимиз тинчлиги ва барқарор тараққиётининг асосий кафолатларидан биридир.
Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий фаровонлик ва касбий фаолиятингизда улкан ютуқлар тилайман.
Шерзод Ураков,
Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори.

Улашиш: