Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
РЕКТОР ЎРИКЗОР МАҲАЛЛАСИДА ЁШЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНДИ

РЕКТОР ЎРИКЗОР МАҲАЛЛАСИДА ЁШЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНДИ

08.01.2026 соат 14:39ЯнгиликларMatbuot301 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга ошириладиган давлат дастури тўғрисидаги PF–37-сон Фармонининг 1-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 20-мартдаги 30/1-2003-сонли топшириқ хатига мувофиқ, “Ёшлар баланси” асосида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда олий таълим муассасалари раҳбарларига “оғир” тоифадаги, шунингдек, истеъдодли ва иқтидорли ёшларни бириктириш белгиланган.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш, “оғир” тоифадаги ҳамда истеъдодли ва иқтидорли ёшларнинг муаммоларини тизимли равишда ўрганиш ва ижобий ҳал этиш, уларнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш мақсадида, режа-графикка асосан Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори Шерзод Ураков Каттақўрғон шаҳридаги Ўрикзор маҳалла фуқаролар йиғинига бориб, маҳалла Ёшлар етакчиси билан хонадонма-хонадон юриб ўзига бириктирилган ёшлар билан учрашди.
Учрашув давомида ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари, уларнинг салоҳиятини юзага чиқариш, талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга йўналтириш орқали бандлигини таъминлаш, ҳаётда муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашиш, шунингдек, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувларда ёшлар томонидан билдирилган савол ва таклифлар тингланиб, мавжуд камчиликлар ўрганилди. Шунингдек, ёшларга касб-ҳунар эгаллаш, чет тилларини ўрганиш, бандлигини таъминлаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича манзилли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Қўшимча расмлар9

Улашиш: