
Халқаро малака ошириш тажрибаси ҳамкасблар билан бўлишилди
2025-йил 7-октабрдан 5-ноябргача Каттақўрғон давлат педагогика институти Хорижий тиллар кафедраси ассистент-ўқитувчилари Шахноза Бердиқулова ва Зарина Муртозаева Малайзия университетининг Тилшунослик факултетида малака ошириш курсида иштирок этдилар.
Бугун мазкур малака ошириш жараёнида эгалланган билим ва тажрибалар институт профессор-ўқитувчилари билан бўлишилди. Тадбир доирасида Зарина Муртозаева маъруза ўқиб, малака ошириш давомида ўзлаштирилган замонавий ёндашувлар, инноватсион методлар ҳамда халқаро тажрибалар юзасидан батафсил тақдимот ўтказди.
Шунингдек, ҳисоботлар тайёрлаш, тақдимот материаллари (PPT), сертификатлар ҳамда электрон ёзишмалар (э-маил) билан боғлиқ ташкилий масалалар учун Шахноза Бердиқулова масъул бўлди.
Мазкур маъруза ва тажриба алмашинуви хорижий тилларни ўқитишда замонавий методларни жорий этиш, халқаро тажрибадан самарали фойдаланиш ҳамда таълим сифатини янада оширишга хизмат қилади.








