
Самарқанднинг тарихий обидаларига саёҳат

Каттақўрғон давлат педагогика институтига Индонезиянинг Эса Унггул университетидан ташриф буюрган хорижий ўқитувчи Ҳардианти Ансар Жамолуддин Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси мудири, дотсент Жавлон Қучқоров ҳамда тарих фани ўқитувчиси Бектош Маматов ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий обидаларга ташриф буюрди.
Ташриф давомида хорижий меҳмон Самарқанднинг бой тарихий мероси, миллий меъморчилик анъаналари ва ўзбек халқининг маданий қадриятлари билан яқиндан танишди.
Мазкур ташриф Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросини хорижий меҳмонларга танитиш, шунингдек, халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.





