Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Менинг дадам – Ватан ҳимоячиси мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Менинг дадам – Ватан ҳимоячиси мавзусида давра суҳбати ўтказилди

12.01.2026 соат 19:36ТашрифларMatbuot221 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институти талабалари, декан ўринбосарлари, йўналиш тюторлари ҳамда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Ишмурадов бошчилигида Каттақўрғон шаҳридаги 02855-сонли ҳарбий қисмга ташриф буюрди.
Ҳарбий хизматчилар иштирокида “Менинг дадам – Ватан ҳимоячиси” мавзусида учрашувлар ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Тадбир давомида ёшлар ҳарбий хизмат ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириб, унда фахр ва масъулият туйғуларини шакллантириш имкониятига эга бўлдилар.
Шунингдек, иштирокчилар ҳарбий хизматчиларнинг кундалик фаолияти, жанговар тайёргарлик машғулотлари билан танишди, замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойишини кузатдилар. Учрашув давомида ёшлар ҳарбий хизматчилар билан очиқ мулоқот ўтказиб, хизмат жараёни, ҳарбий касбнинг масъулияти ва шарафи ҳақида бевосита маълумот олдилар.

Қўшимча расмлар5

Улашиш: