
Монография нашр этилди
Каттақўрғон давлат педагогика институти Хорижий тиллар кафедраси мудири, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) Рузиева Насиба Кенжаевнанинг “ПРОФЕССОР ВЛАДИМИР ГРИГОРЕВИЧ ГАКНИНГ ЛИНГВИСТИК МЕРОСИ: ЛИСОНИЙ-КОГНИТИВ ТАҲЛИЛ” номли монографияси нашр этилди.
Мазкур монографияда таниқли тилшунос олим В.Г. Гакнинг франсуз орфографиясига оид тизимли-синхрон қарашлари, чет тилларини ўқитиш амалиётидаги функсионал ёндашувлари ҳамда франсуз тилида сўз ясаш жараёнида оғзаки номинал конвертатсиянинг табиатини ёритишга қаратилган ноанъанавий консепсиялари тизимли равишда таҳлил қилинган. Тадқиқотда олимнинг илмий меросининг лисоний ва когнитив ривожланиш хусусиятлари, шунингдек, қиёсий-структур жиҳатлари кенг ёритиб берилган.
Монография хорижий тилларни мукаммал эгаллаган малакали мутахассисларни тайёрлаш жараёнида муҳим илмий манба бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, чет тилларини ўқитиш методикасини такомиллаштириш, ҳозирга қадар етарлича ўрганилмаган В.Г.Гакнинг консептуал ёндашувларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда хорижий тилларни ўқитиш тизимини ривожлантириш учун муҳим илмий-амалий замин яратади.





