
Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий қисмда давра суҳбати ўтказилди
13.01.2026 соат 18:36ЯнгиликларMatbuot25
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунини нишонлаш мақсадида, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг чора-тадбирлар Дастурининг 12-бандига мувофиқ, Каттақўрғон давлат педагогика институти талабалари ва профессор-ўқитувчилари Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасида Каттақўрғон шаҳридаги 02855-ҳарбий қисмга ташриф буюрди.
Ташриф давомида халқаро армия ўйинлари ғолиблари бўлган ҳарбий хизматчилар иштирокида ҳарбий-ватанпарварлик мавзусида давра суҳбатлари ва маҳорат дарслари ўтказилди.








