
Каттақўрғон давлат педагогика институтида Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши ташаббуси билан талаба-қизлар иштирокида “Янги оилавий тарбия консепсияси” мавзусида учрашув ўтказилди.
Унда консепсиянинг мазмун-моҳияти, жамият ҳаётидаги аҳамияти ҳамда устувор вазифалари муҳокама қилинди. Мулоқот давомида талаба-қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Таъкидланганидек, оилавий тарбия – баркамол авлодни вояга етказиш, жамият барқарорлигини таъминлаш ва юрт келажагини мустаҳкамлашнинг муҳим омилидир.