
18-ноябр – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Байроғим – фахрим, ғурурим” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, институт ректори Шерзод Ураков, профессор-ўқитувчилар, талабалар ҳамда ҳокимлик вакиллари иштирок этди. Театр актёрлари ва талабалар томонидан намойиш этилган бадиий чиқишлар тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.
Тадбирда Давлат байроғининг тарихи, ранг ва рамзларининг мазмуни ҳамда
миллий қадриятларимиздаги ўрни ёритилди