Каттақўрғон давлат педагогика институти "Стартаплар клуби" аъзолари томонидан "Тупроқ таҳлили" инноватсион қурилмаси лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Қурилманинг
афзалликлари ва имкониятлари:
Аниқлик ва тезкорлик: Ушбу қурилма тупроқ таркибидаги калий, фосфор,
намлик, шўрланиш каби 8 та агрокимё ҳамда физик-кимёвий кўрсаткичларни
даланинг ўзида, бор-йўғи бир дақиқа ичида аниқлаб беради.
Қулайлик: Лабораториясиз, тўғридан-тўғри далада тезкор таҳлил
ўтказиш имконини яратади.
Талабаларимизни қўллаб-қувватланг! Ҳозирда ушбу лойиҳа “35 минг
ташаббус” лойиҳаси доирасида иштирок этмоқда.
Ёш тадқиқотчиларимизнинг ушбу фойдали ва инноватсион лойиҳаси амалиётга
жорий этилиши учун http://tashabbus.yito.uz сайтига киринг
ҳамда “Тупроқ таҳлили” лойиҳасига овоз бериб, қўллаб-қувватланг!
Талабаларимизнинг билим ва ташаббусларини биргаликда
рағбатлантирайлик!