
ТАЛАБАЛАР BILAN ПРОФИЛАКТИК СУҲБАТ ЎТКАЗИЛДИ
03.02.2026 соат 16:27УчрашувларMatbuot22
Каттақўрғон давлат педагогика институти Аниқ ва табиий фанлар факултети 1-курс математика йўналиши талабалари иштирокида профилактик суҳбат ташкил этилди.
Учрашувда институт профилактика инспектори Холбек Хайдаров, факултет декан ўринбосари Баходир Йўлдашев ҳамда тютор Аброр Жабборов қатнашди.
Суҳбат давомида ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш, экстремизм ва терроризмнинг жамият ҳамда инсон ҳаётига салбий оқибатлари, қонун олдидаги жавобгарлик, шунингдек, маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш масалалари атрофлича тушунтирилди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.






