Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Талаба-қизлар ўртасида баскетбол бўйича спорт беллашувлари ўтказилди

Талаба-қизлар ўртасида баскетбол бўйича спорт беллашувлари ўтказилди

04.02.2026 соат 09:51Спорт клубиMatbuot36

Каттақўрғон давлат педагогика институтида Талабалар лигаси доирасида қизлар ўртасида спортнинг баскетбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мазкур спорт тадбири талаба-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда жамоавийликни ривожлантиришга қаратилди.
Мусобақа давомида қизлар ўзларининг чаққонлиги, аниқлиги ва жамоавий ҳаракатлари билан спорт майдонида юксак маҳорат намойиш этдилар. Беллашувларда институтнинг турли гуруҳ ва факултетларидан ташкил топган жамоалар иштирок этиб, ўзаро қизиқарли ва муросасиз баҳслар орқали куч синашдилар.

Қўшимча расмлар3

Улашиш: