
“Эко клуб” волонтёрларидан навбатдаги экологик ташаббус
04.02.2026 соат 11:18Экофаол талабаларMatbuot39
Каттақўрғон давлат педагогика институтининг фидоий ва ташаббускор ёшларидан иборат “Эко клуб” волонтёрлари ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда навбатдаги эзгу ташаббусни амалга оширди. “Маҳаллани чиқиндидан холи ҳудудга айлантирамиз!” шиори остида ташкил этилган аксия доирасида волонтёрлар институт атрофидаги маҳалла ҳудудларини маиший чиқиндилардан тозалаш ишларини олиб бордилар.
Мазкур тадбир атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик маданиятни юксалтириш ҳамда аҳоли ўртасида тозалик ва масъулият ҳиссини мустаҳкамлашга қаратилди. Волонтёрлар томонидан амалга оширилган ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида маҳалла ҳудудларида санитария ҳолати яхшиланди.







