Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Ота-оналар билан учрашув ўтказилди

Ота-оналар билан учрашув ўтказилди

10.10.2026 соат 13:32ЙиғилишларАниқ фанлар олий мактаби1681 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида Аниқ ва табиий фанлар факултети 1-2-босқич талабаларининг ота-оналари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

1J0A8544

Йиғилишда институт ректори Шерзод Ураков, проректорлар ҳамда талабалар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича ректор маслаҳатчиси С.Турсунов иштирок этди.

Йиғилишни институт ректори Шерзод Ураков очиб, таълим сифати, талабаларнинг илмий ва ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда ота-оналар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига тўхталди.

1J0A8716
 Тадбир давомида факултет деканати томонидан ўқув жараёни, талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари ҳамда институт ижтимоий ҳаётидаги иштироки юзасидан батафсил маълумот берилди. Ота-оналар фарзандларининг таълим жараёнидаги ютуқлари ва мавжуд муаммолари ҳақида фикр алмашиб, ўз таклифларини билдирдилар.1J0A8662Юқори ўзлаштириш кўрсаткичларига эга, интизомли ва намунали талабаларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.1J0A8751

Йиғилиш якунида таълим сифати ва тарбия самарадорлигини оширишда институт ҳамда ота-оналар ҳамкорлигининг муҳимлиги таъкидланди.

    

Қўшимча расмлар6

Улашиш: