Институтимиз талабалари Амир Темур маҳалласига борди
“Менинг маҳаллам – менинг фахрим” лойиҳаси доирасида Каттақўрғон давлат педагогика институти талабалари йўналиш тюторлари ҳамда декан ўринбосарлари бошчилигида Каттақўрғон шаҳридаги Амир Темур маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрди.
Ташриф давомида маҳаллада амалга оширилаётган ишлар, хусусан, “маҳалла еттилиги” фаолияти, ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш ҳамда қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, маҳалла ёшларига кўрсатилаётган ижтимоий, маънавий ва моддий ёрдамлар ҳамда уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш механизмлари юзасидан маълумот берилиб, учрашув талабаларда маҳалла тизими фаолияти ҳамда унинг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида янада кенг тасаввур ҳосил бўлишига хизмат қилди.









