
Талабалар билан гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-ноябрдаги PF–207-сонли “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон давлат педагогика институтида талабалар иштирокида профилактик учрашув ташкил этилди.
Мазкур тадбирда институтнинг Ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ш.Мустафаев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Ишмурадов, институт психологи М.Сулаймонов, шунингдек, профилактика инспектори Х.Хайдаров иштирок этди.
Учрашув давомида гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг жамият, айниқса ёшлар саломатлигига етказадиган салбий оқибатлари, ёшларни психофаол моддалардан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий онги ва масъулиятини ошириш, шунингдек, гиёҳвандликка қарши муросасиз муносабатни шакллантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбир якунида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди ҳамда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёшларни зарарли иллатлардан асраш бўйича тегишли тавсиялар берилди.










