
Халқаро илмий ҳамкорлик натижасида нуфузли журналда мақола эълон қилинди
Каттақўрғон давлат педагогика институти Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Миржалол Кудратов ҳамда институтимиз ўқитувчиси, Ҳиндистон Республикаси фуқароси профессор Табассум Қази ҳамкорлигида тайёрланган “Эмотсионал регулятсия, аффект ва психологик фаровонлик: маданиятлараро таҳлил” номли илмий мақола Scopus халқаро илмий маълумотлар базасига кирувчи нуфузли журналда чоп этилди.
Мазкур мақолада Ҳиндистон ва АҚШ маданий муҳитида эмотсионал регулятсия, ижобий ва салбий аффект ҳамда психологик фаровонлик ўртасидаги ўзаро боғлиқликлар эмпирик таҳлил қилинган. Тадқиқот натижалари ушбу психологик омилларнинг маданиятлараро фарқлари ва умумий жиҳатларини аниқлашга қаратилган бўлиб, илмий-назарий ва амалий аҳамиятга эга.
Ушбу нашр институтимиз профессор-ўқитувчиларининг халқаро миқёсдаги илмий фаолияти ва хорижий ҳамкорлик алоқаларининг изчил ривожланиб бораётганидан далолат беради.





