Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Институтда ўтказилган футбол лигаси юқори савияда ташкил этилиб кўтаринки руҳда бўлиб ўтди

Институтда ўтказилган футбол лигаси юқори савияда ташкил этилиб кўтаринки руҳда бўлиб ўтди

11.02.2026 соат 11:42Спорт клуби28

Каттақўрғон давлат педагогика институтида талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириш ҳамда жамоавийлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида мини-футбол бўйича футбол лигаси мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақа жараёнида жамоалар ўзаро қизғин ва муросасиз баҳсларда майдонга тушиб, юқори спорт маҳорати, тезкорлик, чаққонлик ҳамда тактик тайёргарликни намоён этдилар. Ҳар бир учрашув талабалар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш билан бирга, уларнинг жамоада ишлаш кўникмаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Қўшимча расмлар3

Улашиш: