
Институтда учта факултетда “Китоб бурчаги” ташкил этилди
12.02.2026 соат 12:20ЯнгиликларMatbuot181 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 15-январдаги “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги PQ-9-сонли қарорига асосан Каттақўрғон давлат педагогика институтининг Педагогика, Аниқ ва табиий фанлар ҳамда Филология ва ижтимоий фанлар факултетларида “Китоб бурчаги” ташкил этилди.
Китоб бурчагида бадиий адабиётлар, ижтимоий-сиёсий ва тарихий асарлар, шунингдек, педагогик ва филологик йўналишдаги китоблар жамланган. Шу билан бирга, китоблар мунтазам равишда янги нашрлар билан бойитиб борилиши режалаштирилган.
“Китоб бурчаги” институт жамоаси ва талабалар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, билим ва тафаккурни оширишга қаратилган.








