Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Педагогика факултетида илмий салоҳиятни ривожлантиришга қаратилган йиғилиш ўтказилди

Педагогика факултетида илмий салоҳиятни ривожлантиришга қаратилган йиғилиш ўтказилди

13.02.2026 соат 15:20ЙиғилишларMatbuot481 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтининг Ўқув ишлари бўйича проректори С.Элмонов ҳамда Илмий ишлар ва инноватсиялар бўйича проректори Ф.Сирожиддинов Педагогика факултетида профессор-ўқитувчилар билан институтнинг ўқув-услубий ва илмий соҳаларини ривожлантиришга доир йиғилиш ўтказдилар.
Йиғилиш давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди: битирувчиларни ишга жойлаштириш, Ҳемис платформасига комплекс-тест базасини киритиш, шахсий иш режа асосида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва ҳар бир педагогнинг иш фаолиятини самарали ташкил этиш, чет тилини ўрганиш, умумтаълим мактабларида тарғибот ишларини олиб бориш, факултетда илмий салоҳиятни ошириш, Scopus базасига илмий мақола тайёрлаш ва жойлаштириш тартиби, хорижий мамлакатларда малака ошириш имкониятлари, ҳ-индекс каби муҳим кўрсаткичлар.
Шунингдек, муҳокама қилинган масалалар бўйича асосий вазифалар таҳлил қилинди ва уларнинг бажарилиши керак бўлган йўналишлари белгилаб олинди.

Қўшимча расмлар5

Улашиш: