Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
ГИЁҲВАНДЛИК ¬– UMR ЗАВОЛИ

ГИЁҲВАНДЛИК ¬– UMR ЗАВОЛИ

13.02.2026 соат 18:03Ёшлар иттифоқи фаолиятиMatbuot611 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-ноябрдаги PF-207-сон Фармонининг 1-иловаси билан тасдиқланган гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда уларга қарши курашиш чора-тадбирлари ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон давлат педагогика институтда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбир доирасида Педагогика, Аниқ ва табиий фанлар ҳамда Филология ва ижтимоий фанлар факултетлари талабалари ўртасида “Гиёҳвандлик – умр заволи” шиори остида саҳна кўринишлари танлови ўтказилди.
Беллашув давомида талаба-ёшлар гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, унинг инсон саломатлиги ва жамият ҳаётига етказадиган зарарини бадиий ифода воситалари орқали ёритиб бердилар. Тадбир ёшларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларни турли ёт иллатлардан асраш ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга хизмат қилди.

Қўшимча расмлар6

Улашиш: