
Битирувчиларни олий таълимга жалб этиш бўйича учрашув ўтказилди
Битирувчи синф ўқувчиларининг олий таълим билан қамров даражасини ошириш мақсадида Каттақўрғон давлат педагогика институти Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари И.Бутоев, Н.Жалилова, С.Ахмедов ҳамда Д.Турсунмуродовалар томонидан Каттақўрғон туманидаги 53- ва 55-сонли умумтаълим мактаблари, Иштихон туманидаги 1- ва 8-сонли умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчилари билан учрашув ташкил этилди.
Мазкур учрашув давомида ўқувчиларга институтда яратилган замонавий таълим имкониятлари, мавжуд қулай шарт-шароитлар, инноватсион ёндашувлар ҳамда истиқболли таълим йўналишлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир очиқ мулоқот ва савол-жавоблар руҳида ўтказилиб, ёшларнинг олий таълимга бўлган қизиқишини янада ошириш, уларни келажакдаги касбий танловга онгли ёндашишга ундашга хизмат қилди.








