Севсангиз Бобур каби севинг Ватанни
14.02.2026 соат 11:18Маърифат улашибMatbuot261 дақиқада ўқилади
Каттақўрғон давлат педагогика институтида шоҳ ва шоир, буюк мутафаккир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллиги муносабати билан “Севсангиз Бобур каби севинг Ватанни” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирни Филология ва ижтимоий фанлар факултети декани G‘.Пирназаров очиб бериб, ўз нутқида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди, унинг ўзбек мумтоз адабиёти ҳамда давлатчилик тарихидаги беқиёс ўрни ҳақида атрофлича маълумот берди.
Тадбир давомида талабалар томонидан саҳна кўринишлари намойиш этилди, Бобур ғазаллари ифодали ва бадиий ўқиб эшиттирилди. Иштирокчилар томонидан ижро этилган чиқишлар буюк аждодимизнинг бой адабий меросига бўлган юксак ҳурмат ва эҳтиром ифодаси бўлди.








