Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Маърифат – жаҳолатга қарши энг самарали восита

Маърифат – жаҳолатга қарши энг самарали восита

16.02.2026 соат 12:50ЯнгиликларMatbuot171 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Мен диний экстремизм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман” мавзусида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир талаба-ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш ҳамда диний экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари ҳақида кенг тушунча бериш мақсадида ташкил этилди.
Учрашувда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Каттақўрғон шаҳар бош мутахассиси Б.Қодиров иштирок этиб, талабаларга “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш” тамойилининг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича маъруза қилди. Маърузада миллий ва диний қадриятларнинг жамият ҳаётидаги ўрни, ёшларни турли бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилишда маърифатнинг аҳамияти, шунингдек, соғлом дунёқарашни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан батафсил жавоб олдилар. Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтиб, ёшларни ватанпарварлик, миллий қадриятларга садоқат ва огоҳлик руҳида тарбиялашга хизмат қилди.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: