
Институтимиз талабаси Муай-тай бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлди
16.02.2026 соат 18:20ЯнгиликларMatbuot37
Жорий йилнинг 12–15-феврал кунлари спортнинг MUAY-TAY
тури бўйича катталар ва кичик ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида Каттақўрғон давлат педагогика институти Педагогика факултети Жисмоний маданият йўналиши талабаси Имрон Мирзаев фахрли 1-ўринни қўлга киритди!
Мазкур мусобақа Ўзбекистон миқёсида ўтказилиб, унда юртимизнинг энг кучли спортчилари иштирок этди. Шундай нуфузли беллашувда Имрон Мирзаевнинг ғалабаси институтимиз учун катта шараф ва фахрдир.




