Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Институтда талабалар ўртасида футбол лигаси мусобақаси бўлиб ўтди

Институтда талабалар ўртасида футбол лигаси мусобақаси бўлиб ўтди

18.02.2026 соат 09:41Спорт клубиMatbuot281 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, спортга бўлган қизиқишни янада ошириш ҳамда жамоавийлик руҳини мустаҳкамлаш мақсадида футбол лигаси мусобақаси ташкил этилди.
Мазкур мусобақада жамоалар ўзаро беллашиб, юқори спорт маҳорати, фаоллик ва ғалабага бўлган интилишни намоён этдилар.
Беллашувлар дўстона руҳда, шу билан бирга юқори рақобатбардошлик шароитида ташкил этилиб, иштирокчиларга кўтаринки кайфият ва унутилмас таассуротлар улашди.
Бундай спорт тадбирлари талабаларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ҳамда таълим муассасасида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Қўшимча расмлар2

Улашиш: