
Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори Шерзод Ураковнинг “КРЕАТИВ ПЕДАГОГИКА” номли дарслиги нашр этилди
18.02.2026 соат 11:53Илмий-тадқиқиот фаолиятиMatbuot31
Мазкур дарслик педагогик бакалавриат таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар ҳамда мустақил ўрганувчилар учун мўлжалланган бўлиб, замонавий таълим жараёнида креатив ёндашувни шакллантиришга хизмат қилади.
Дарсликда креатив таълим жараёнининг мазмун-моҳияти ёритилиб, ўқувчиларни танқидий фикрлашга, ўз фикрини асосли ва далилларга таянган ҳолда баён этишга, жамоа билан самарали ҳамкорлик қилиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган методик тавсиялар берилган. Шунингдек, нашр ўқитувчиларга дарс жараёнини янада қизиқарли, интерактив ва аниқ мақсадга йўналтирилган тарзда ташкил этиш имконини берувчи инноватсион усул ва ёндашувларни тақдим этади.




