Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
МАТОНАТ VA IRODA СОҲИБИ

МАТОНАТ VA IRODA СОҲИБИ

26.10.2026 соат 10:53Спорт клубиЁшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими01 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институти Педагогика факултети JM_26_14-гуруҳ талабаси Аббос Абдуғаниев пара камондан отиш спорт тури бўйича ўтказилган нуфузли мусобақаларда юқори натижаларга эришиб, фахрли биринчи ўринларни қўлга киритган.

Жумладан, у Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони кубоги мусобақасида (18 метр, классик йўналиш) ҳамда 2025-йил 14-19-апрел кунлари ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган.

Бугун институтда талаба-ёшлар иштирокида Аббос Абдуғаниев билан учрашув ташкил этилди. Унда талаба ўзининг спортдаги ютуқлари, муваффақият сари босиб ўтган йўли ҳамда бу жараёнда дуч келган қийинчиликлари ҳақида сўзлаб берди.

Учрашув давомида инсон астойдил меҳнат қилса, қатъият ва ирода билан ўз олдига қўйган мақсадларига эришиши мумкинлиги алоҳида таъкидланди. Талабанинг ҳаётий тажрибаси ва спортдаги муваффақиятлари ёшларга мотиватсия бериб, уларни қийинчиликлар қаршисида таслим бўлмасликка, ўз устида тинимсиз ишлашга ундайди.

Аббос Абдуғаниевнинг ютуқлари – кучли ирода, сабр-тоқат ва тинимсиз меҳнатнинг ёрқин намунасидир.

Қўшимча расмлар6

Улашиш:

Бошқа янгиликлар

РЕКТОР ТАЛАБАЛАР TURAR ЖОЙИДАГИ ШАРОИТЛАР BILAN ТАНИШДИ22.10.2026Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш – долзарб вазифа22.10.2026Эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг тиббий оқибатлари муҳокама қилиндиКаттақўрғон давлат педагогика институтида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳамда кам учрайдиган касалликларнинг келиб чиқиш омилларига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир институтнинг Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Г.Шокирова ҳамда институт психологлари Г.Иннатуллаева ва З.Хидирова ташаббуси билан ташкил этилди. Саломатлик ва стратегик ривожлантириш институти ходимлари шифокорлар Д.Эшмонова, Ж.Эшназаров ва А.Патапенко мавзу юзасидан маърузалар қилдилар. Маърузаларда эрта турмушнинг репродуктив саломатликка таъсири, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳда авлодда айрим ирсий касалликларнинг юзага келиш хавфи, шунингдек, кам учрайдиган (орфан) касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида тиббий маълумотлар берилди. Шифокорлар ирсий касалликлар хавфини баҳолашда тиббий-генетик маслаҳатнинг аҳамияти, никоҳ ва фарзанд режалаштириш масалаларида тиббий саводхонликни ошириш ҳамда келажак авлод саломатлигини муҳофаза қилиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратдилар.22.10.2026