
Каттақўрғон шаҳар ва туман мактабларида кафедра филлиаллари ташкил этилди
21.02.2026 соат 09:13Илмий фаолият янгиликлариMatbuot26
Каттақўрғон давлат педагогика институти Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан мактаб битирувчи синф ўқувчиларининг олий таълимга кириш имкониятларини ошириш мақсадида учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.
Кеча, Каттақўрғон шаҳридаги ихтисослаштирилган мактаб ва Каттақўрғон туманидаги 100-мактабда кафедранинг филиаллари очилди.
Мазкур ҳамкорликнинг асосий мақсади – педагогик тажриба алмашиш, методик ёрдам кўрсатиш, ўқув-услубий материаллар билан таъминлаш, шунингдек, таълим тизимида амалга оширилиши режалаштирилаётган ислоҳотларни тизимли равишда йўлга қўйишга кўмаклашишдан иборат.









