Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
ЎЗБЕКИСТОН – БАҒРИКЕНГ DIYOR

ЎЗБЕКИСТОН – БАҒРИКЕНГ DIYOR

23.02.2026 соат 17:22ЯнгиликларMatbuot301 дақиқада ўқилади

Ёшларни ватанпарварлик ва бағрикенглик руҳида тарбиялаш мақсадида Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича 1-проректори Ш.Мустафаев Дин ишлари бўйича қўмитанинг Каттақўрғон шаҳар мутахассиси Б.Қодиров ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Каттақўрғон шаҳар бўлинмаси раҳбари Қ.Бойкалонов иштирок этиб, талаба-ёшлар билан мулоқот қилдилар.
Тадбир давомида юртимизда турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат, тотувлик ва бағрикенглик муҳити қарор топгани, бу эса мамлакатимиз тараққиётининг муҳим омилларидан бири экани алоҳида таъкидланди. Сўзга чиққанлар миллатлараро дўстликни янада мустаҳкамлаш, ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири эканини қайд этдилар.

Қўшимча расмлар5

Улашиш: