Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Ёшлар бандлигини таъминлаш йўлида…

Ёшлар бандлигини таъминлаш йўлида…

05.03.2026 соат 16:19ЯнгиликларMatbuot151 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг PF-37-сонли Фармони “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга ошириладиган давлат дастурининг 1-бандига мувофиқ, олий таълим муассасалари раҳбарларига “оғир” тоифадаги, шунингдек, истеъдодли ва иқтидорли ёшларни бириктириш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш вазифаси белгиланган.
Мазкур вазифалар ижроси доирасида Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори Шерзод Ураков ўзига бириктирилган Ўрикзор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари ҳамда доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида уларга зарур асбоб-ускуналарни олиб берди.
Ушбу амалий ёрдам ёшларнинг меҳнат билан банд бўлиши, ўз фаолиятини йўлга қўйиши ҳамда келгусида барқарор даромад топишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Қўшимча расмлар6

Улашиш: