Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Ректор иқтидорли талабалар билан учрашди

Ректор иқтидорли талабалар билан учрашди

05.03.2026 соат 17:08ЯнгиликларMatbuot211 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёевнинг Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда қўшимча имкониятлар яратишга бағишланган очиқ мулоқоти давомида ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” сифатида ташкил этилиши белгиланган.
Мазкур ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида бугун Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори Шерзод Ураков иқтидорли талабалар билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида талабалар томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар, стартап лойиҳалар тақдимотлари тингланди ҳамда уларнинг муаммо ва таклифлари муҳокама қилинди. Ректор томонидан ёшларнинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни рўёбга чиқариш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Қўшимча расмлар7

Улашиш: