Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Талабаларнинг молиявий саводхонлигини оширишга бағишланган семинар ўтказилди

Талабаларнинг молиявий саводхонлигини оширишга бағишланган семинар ўтказилди

06.03.2026 соат 09:59Коррупсияга қарши курашишMatbuot30

Каттақўрғон давлат педагогика институтида талаба-ёшларнинг молиявий ҳуқуқбузарликлар ҳамда яширин иқтисодиётга нисбатан муросасиз муносабатини шакллантириш, уларнинг молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида “Молиявий саводхонлик” мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда институт бош аудитори А.Қувондиқов ҳамда Коррупсияга қарши курашиш комплаенс назорат тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Элбек Худойқулов иштирок этиб, талабаларга молиявий интизом, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек яширин иқтисодиётга қарши курашишнинг аҳамияти ҳақида атрофлича маълумот берди.
Тадбир давомида талаба-ёшларга молиявий саводхонликни ошириш, қонунчиликка ҳурмат руҳида фаолият юритиш ҳамда коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: