Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Талаба-қизларнинг яшаш шароитлари ўрганилиб, тавсиялар берилди

Талаба-қизларнинг яшаш шароитлари ўрганилиб, тавсиялар берилди

11.03.2026 соат 11:49Ёшлар иттифоқи фаолиятиMatbuot381 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтининг хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Г.Инатуллаева ҳамда “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан талаба-қизлар истиқомат қилаётган хонадонлардаги яшаш шароитлари ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида талаба-қизларнинг яшаш муҳити, ижтимоий-маиший шароитлари ҳамда уларнинг кундалик эҳтиёжлари билан яқиндан танишилди. Шунингдек, мавжуд муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан зарур тавсиялар ва тушунтиришлар берилди.
Учрашув давомида талаба-қизлар билан самимий суҳбат ўтказилиб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди. Бундай ўрганишлар талаба-қизлар учун янада қулай ва хавфсиз яшаш муҳитини яратиш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этишга хизмат қилади.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: