Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Россия ва Самарқанд олимлари билан илмий мулоқот бўлиб ўтди

Россия ва Самарқанд олимлари билан илмий мулоқот бўлиб ўтди

12.03.2026 соат 15:18Илмий-тадқиқиот фаолиятиMatbuot261 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтига Ломоносов номидаги Москва давлат университети Аналитик кимё кафедраси профессори, кимё фанлари доктори Родин Игор Александрович, ушбу кафедра дотсенти, кимё фанлари доктори Байгилдиев Темур Муратович, шунингдек Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети профессори, кимё фанлари доктори Хамза Тробов, кимё фанлари доктори Алишер Ишанкулов ташриф буюришди.
Ташриф давомида меҳмонлар институт ректори Шерзод Ураков билан учрашиб, икки олий таълим муассасаси ўртасида илмий-таълимий ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда келгусида ҳамкорликда олиб борилиши режалаштирилаётган истиқболли йўналишлар юзасидан фикр алмашдилар.
Шунингдек, ташриф доирасида институтнинг кимё ва биология йўналишлари профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирокида илмий семинар ҳам ташкил этилди. Семинар давомида кимё фанининг долзарб масалалари, замонавий илмий тадқиқотлар ва халқаро илмий ҳамкорлик имкониятлари юзасидан маърузалар қилинди.
Мазкур учрашув ва илмий семинар олий таълим муассасалари ўртасидаги илмий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ҳамда ёш тадқиқотчиларни илмий фаолиятга кенг жалб этишда муҳим аҳамият касб этди.

Қўшимча расмлар6

Улашиш: