Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Ҳамкорбанк вакили битирувчи талабалар билан учрашди

Ҳамкорбанк вакили битирувчи талабалар билан учрашди

12.03.2026 соат 16:12УчрашувларMatbuot31

Каттақўрғон давлат педагогика институтида Пайшанба –Ёшлар куни муносабати билан Чет эл капитали иштирокидаги “Ҳамкорбанк” аксиядорлик тижорат банкининг Каттақўрғон филиали Чакана бизнес бўлими бошлиғи Хуршед Раҳмонов битирувчи босқич талабалари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида талабаларнинг бандлигини таъминлаш, банк тизимида фаолият юритиш учун зарур бўлган кўникма ва малакалар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, битирувчи талабаларнинг келгусида ишга жойлашиши бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассис томонидан атрофлича жавоб олдилар.

Қўшимча расмлар5

Улашиш: