
“ТАЛАБАЛАР ЛИГАСИ” ДОИРАСИДА БАСКЕТБОЛ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
12.03.2026 соат 16:49Спорт клубиMatbuot23
Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Талабалар лигаси” доирасида баскетбол бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақа талабаларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда жамоавийлик руҳини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилди. Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсларда талабалар ўзларининг спорт маҳорати, чаққонлиги ва жамоавий ҳамжиҳатлигини намоён этдилар.
Якуний натижаларга кўра, қизлар ўртасида Аниқ ва табиий фанлар факултети, ўғил болалар ўртасида Филология ва ижтимоий фанлар факултети талабалари ғолибликни қўлга киритди.








