
“YANGI DARAХТ – YANGI NAFAS” ECO-ЧЕМПИОНАТИ ЎТКАЗИЛДИ
12.03.2026 соат 17:04Ёшлар иттифоқи фаолиятиMatbuot23
Каттақўрғон давлат педагогика институтида талаба-ёшлар ўртасида экологик маданиятни ошириш, табиатни асрашга бўлган масъулият туйғусини мустаҳкамлаш ҳамда институт ҳудудини янада кўкаламзорлаштириш мақсадида “Янги дарахт — янги нафас” Eco-чемпионати ташкил этилди.
Талабалар ушбу ташаббус доирасида институт ҳудудида дарахт кўчатлари экиб, атроф-муҳитни асрашга қаратилган эзгу ташаббусларни қўллаб-қувватладилар. Тадбир давомида ёшлар табиатга меҳр, экологик маданиятни юксалтириш ҳамда яшил муҳитни асраш борасидаги ўз масъулиятларини яна бир бор намоён этдилар.








