Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Ҳашар – элга ярашар

Ҳашар – элга ярашар

13.03.2026 соат 14:53Экофаол талабаларMatbuot27

Бугун, 13-март куни Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!” шиори остида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.
Ҳашар жараёнида институтнинг волонтёр ёшлари фаол иштирок этиб, ҳудудни янада обод ва кўркам қилиш мақсадида ҳовли, яшил майдонлар, гулзорлар ҳамда пиёдалар йўлакларини тозалаш ва тартибга келтириш ишларини амалга оширдилар.
Бундай эзгу ташаббуслар нафақат ҳудуднинг янада файзли бўлишига хизмат қилади, балки ёшлар қалбида табиатга меҳр, жамоавийлик ва масъулият туйғуларини мустаҳкамлашга ҳам катта ҳисса қўшади.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: