
Рамазон ойида меҳр ва мурувват улашилди
14.03.2026 соат 09:33ЯнгиликларMatbuot22
Муборак Рамазон ойида Каттақўрғон давлат педагогика институти Филология ва ижтимоий фанлар факултети декан ўринбосари Ф.Исматов, Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари Ҳ.Мирхолиев, Б.Маматов, йўналиш тюторлари ҳамда талабалар ташаббуси билан Каттақўрғон шаҳридаги 5-сонли мактаб-интернат ўқувчилари ҳолидан хабар олиниб, уларга меҳр-мурувват кўрсатиш мақсадида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Болаларга Рамазон ойининг эзгу ғоялари, меҳр-оқибат ва саховатнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Тадбир якунида болаларга кичик совғалар топширилди. Бу эса уларнинг кайфиятини кўтариб, қалбларига қувонч улашди.







