Мини-футбол бўйича “Талабалар лигаси” финал босқичи муросасиз ва қизиқарли беллашувларга бой бўлди
14.03.2026 соат 11:03Спорт клубиMatbuot441 дақиқада ўқилади
Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Талабалар лигаси” спорт мусобақалари доирасида мини-футбол бўйича институт босқичининг финал ўйини бўлиб ўтди. Мусобақа жараёнлари муросасиз ва қизиқарли тарзда кечиб, талабалар ўртасида спортга бўлган қизиқиш, жамоавийлик ва соғлом рақобат муҳитини янада мустаҳкамлади.
Финал учрашувларида жамоалар ўз маҳорати, чаққонлиги ва жамоавий ўйин орқали ғалаба учун кураш олиб бордилар.
Мусобақа якунларига кўра:
1-ўрин – Жисмоний маданият йўналишининг “Каттақўрғон ёшлар” жамоаси;
2-ўрин – Жисмоний маданият йўналишининг “Дўстлик” жамоаси;
3-ўрин – ТТЖнинг “Тўрон” жамоаси.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.












