Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
ЁШЛАР – ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ

ЁШЛАР – ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ

14.03.2026 соат 14:11ЯнгиликларMatbuot231 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Ёшлар – гиёҳвандликка қарши!” мавзусида “Энг яхши иншолар” танловининг институт босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур танлов ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, гиёҳвандлик иллатининг салбий оқибатлари ҳақида кенг тушунча бериш ҳамда талабаларнинг ижодий фикрлаш ва ёзма нутқ маданиятини ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.
Факултетлар босқичида сараланган иштирокчилар ўртасида ўтказилган якуний баҳолаш натижаларига кўра қуйидаги талабалар ғолиб деб топилди:
1-ўрин — O‘T 23-08 гуруҳ талабаси Нодирова Азиза
2-ўрин — O‘T 23-08 гуруҳ талабаси Зайниддинова Севинч
3-ўрин — BT 25-04 гуруҳ талабаси Абдуҳолиқова Севара
Танлов якунида ғолиб ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Улашиш: