
Бугун Андижон вилоятида “Дуал таълим тизими: Ўзбекистон ва Германия кўприги. Дуал таълимни ташкил этишнинг Андижон тажрибаси” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда.
Унда Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори Шерзод Ураков ҳамда ўқув ишлари бўйича проректор Сирожиддин Элмонов иштирок этмоқда.
Анжуман доирасида иштирокчилар Андижон вилоятидаги ишлаб чиқарıш корхоналари, тиббиёт ва таълим ташкилотларига ташриф буюриб, уларда йўлга қўйилган дуал таълим жараёнлари билан танишмоқда.
Шунингдек, талабаларни амалий касбий тайёрлаш, таълим муассасалари ва иш берувчилар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда Германия тажрибасини ўрганıш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.