
Каттақўрғон давлат педагогика институтида Педагогика факултети ташаббуси билан Халқаро психологлар куни муносабати билан мазмунли ва қизиқарли тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида талабалар томонидан иштирокчилар учун турли психологик тестлар, амалий машғулотлар ҳамда интерактив топшириқлар ташкил этилди. Ушбу жараёнда иштирокчилар ўзларининг психологик хусусиятлари, индивидуал қобилиятлари ва ҳиссий ҳолатларини яхшироқ англаш, шунингдек, ўз-ўзини таҳлил қилиш имкониятига эга бўлдилар.
Тадбир самимий мулоқот, фаол иштирок ва кўтаринки кайфиятда ўтди. Унда ташкил этилган қизиқарли машғулотлар иштирокчиларда катта таассурот қолдириб, психологик билим ва тушунчаларини бойитишга хизмат қилди.