Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Карера куни” тадбири ўтказилди

“Карера куни” тадбири ўтказилди

25.03.2026 соат 16:29СеминарларMatbuot311 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 14-февралдаги “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги PQ-61-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Карера куни” ҳамда “Workshop” (амалий семинар-тренинг) тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова вилоят Халқ банки бошлиғининг ўринбосари З.Ғаффарова, вилоят Миллий банкининг “Келажакка қадам” маркази менежери С.Сирожиддинов, вилоят Асака банки эксперти Э.Халилов ҳамда Каттақўрғон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш маркази бош мутахассиси Ҳ.Садуллаев иштирок этди.
Банк тизими вакиллари томонидан ёшлар учун ажратилаётган имтиёзли кредитлар, уларнинг шартлари ва имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Ҳокимият вакиллари эса тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, субсидия ажратиш тартиблари ҳамда мавжуд имтиёзлар юзасидан тушунтиришлар берди.
Тадбирда Каттақўрғон, Пахтачи, Нарпай, Иштихон ва Нуробод туманларидаги техникум директорлар, мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда инсон ресурсларини бошқариш учун масъул ходимлар қатнашиб, мавжуд вакант иш ўринлари, шунингдек, резюме тайёрлаш, суҳбатдан муваффақиятли ўтиш ҳақида битирувчиларга батафсил маълумот бердилар.

Қўшимча расмлар7

Улашиш: